Ўшда келинчакни ўғирлашди ва калтаклашди
Ўш кўчаларида келинчакларнинг юриши хавфли бўлиб қолди.
30 октябр куни эрталаб Ўшда 3 ойлик келинчак ўғирланиб кетилган. Бир неча соатдан сўнг келинчак қаттиқ калтакланган ҳолатда уйига қайтиб келган. Ўш шаҳар суд тиббий экспертизаси ҳам келинчакнинг калтакланганини тасдиқловчи хулоса чиқариб берди.
30 октябр куни эрталаб Ўш шаҳри марказидаги Қурмонжон Додҳо кўчасида ҳовли олдини супуриб турган жойидан 18 ёшли келинчак ўғирланиб кетилган. Келинчакнинг исми шарифини яқинлари илтимосига кўра сир тутамиз. Бўлган воқеани унинг қайнонаси “Озодлик”ка гапириб берди:
- Саҳар туриб кўча супургани чиққан экан. Бугун жуда эрта, беш-беш яримларда чиқиб олибди. Мен ўзим кунда етти-етти яримда, ёруғ тушганда чиқарар эдим. Бугун “эртароқ супуриб қўяверай” деб, мен ҳам ухлаб ётганман, ҳали хеч ким турмаган эди-кўчага чиқибди. Кўчага чиқса, ён бошимиздаги эркак қўшни турган экан. Улар новвой эди, саҳар нон
...
Читать дальше »