Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Май » 19 » Адабий ҳаётимиз кўзгуси
    10:59
    Адабий ҳаётимиз кўзгуси

    Адабий ҳаётимиз кўзгуси

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси муассислигида нашр этилаётган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси чоп этила бошлаганига 60 йил бўлди. Шу олтмиш йилнинг салкам чорак асри мустақиллик даврида кечган бўлса, истиқлолга қадар ўтган қарйиб ўн йил мобайнида газета таҳририяти жамоаси ёзувчи ва шоирларимизнинг бевосита фаоллиги воситасида халқимизнинг ҳурриятга эришиши йўлидаги саъй-ҳаракатларига муносиб ҳисса қўшди. Газета саҳифаларида илк бор кўтариб чиқилган Орол денгизи ва она табиатимиз экологик мувозанатини сақлаш, заҳри қотил бутифос ва пахта яккаҳокимлигига қарши кураш, она тилимиз мавқеъини кўтариш ва унга давлат тили мақомини бериш, ўзбек давлатчилиги ва шавкатли боболаримиз тарихини холис ўрганиш, халқимизнинг ўз-ўзини англаб етиш жараёнини жадаллаштириш, миллий урф-одатлар ва анъаналарни асраш  каби мавзуларда эълон этилган публицистик чиқишлар мустақиллик учун кураш тарихининг ёрқин саҳифаларини ташкил этади.

    Газета адабий жараённи тўкис ва холис ёритиш, ёш истеъдодларни кашф этиш, ижодкорларнинг янги асарларини тарғиб этиш, бадиий, илмий публицистик чиқишлар билан кифояланиб қолмасдан баркамол авлодни тарбиялаш, маънавият ва инсоний комиллик, шахс эркинлиги, ҳуқуқ масалаларини ўз фаолияти доирасида қамраб олди.

    Мустақиллик йилларида газета жамоаси “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”нинг кўп йиллар мобайнида шаклланган энг яхши анъаналарини давом эттириб, озод ватан фуқаролари онгида, ёшлар ва кекса авлод тафаккурида кечаётган эврилиш жараёнларини муттасил ёритиб, адабиётимизнинг навқирон авлоди ижодига, истиқлол даври маданияти ва санъатида юз бераётган янгиликларга катта аҳамият бериб келмоқда. Газетанинг бу борадаги ижодий ва амалий фаолиятида Президентимизнинг “Юксак маънавият — енгилмас куч”, “Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор” асарлари дастуриламал бўлмоқда.

     Газета нашр этилаётганининг 60 йиллигига бағишланиб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ўтказилган адабий кечада ана шундай фикрлар фикрлар айтилди.

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али тадбирни кириш сўзи билан очди ва бошқарди.

    Академик Бахтиёр Назаров,  Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон,  “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев, “Гулистон” журнали бош муҳаррири Минҳожиддин Мирзо, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”        газетаси бош муҳаррири бўлиб кўп йиллар  ишлаган журналист   Аҳмаджон Мелибоев, ёзувчи Аддуқаюм Йўлдошев ва бошқа ижодкорлар газетанинг мамлакатимиз маданий ҳаётидаги ўрни, халқимиз маънавиятини ривожлантиришдаги ҳизматлари, бугунги ижтимоий ҳаётимиздаги янгиликларни, озод ва обод юртимиздаги бунёдкорлик манзараларини ёритишдаги ибратли фаолияти  ҳақида сўзладилар. 

    Газетанинг “Санъат” бўлими мудири Гулчеҳра Умарова, масъул котиб Асрор Сулаймонов кўп йиллар мобайнида таҳририятдаги фидокорона ижодий фаолияти учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланди, фаол муаллифлар ҳамда ёш муаллифлар ҳам моддий ва маънавий рағбатлантирилди.       

     

                                                                               Ахборот хизмати

    Просмотров: 511 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar