Мозийдан садо
ТАРИХ ҚАТИДАГИ ГАВҲАРЛАР
ёхуд бир номдаги ариқ, тепа ва қўрғон ҳақида
Ўтмиш ҳикоялари одамларни ҳамиша ўзига жалб этиб, қизиқтириб келади. Бундай ҳикоялар эса халқ орасида жуда кўп, улар оғиздан оғизга, авлоддан авлодга ўтиб яшайверади. Уларнинг айримлари шунчаки чўпчак-ривоят бўлса, яна баъзиларининг тагида бутун бир тарих мужассам ва улар муҳим тадқиқотларга йўл очади.
Қуйидаги ривоятнамо ҳикоялар эса сизу бизга вилоятимиз тарихига доир айрим маълумотлардан сўзлайди.
НИЁЗИЙ АРИҒИ
Халқ орасида тарқалган ривоятларга кўра, бир замонлар Қамаши туманидаги Тўқбой ва Оқработ қишлоғи оралиғида насафлик Ниёзий деган бой яшаган. Унинг беҳисоб чорва моллари, Қашқадарё дарёсининг шимол тарафида минг танобдан зиёд суғориладиган ерлари бўлган. Бой ўз ерини кенгайтириш мақсадида Бердоли қишлоғининг ён четидан ариқ қаздириб, дарёнинг сувини бўлиб оқизган. Катта анҳорнинг номини одамлар Ниёзий ариғи дейишган. Бу ариқ Тўқбой, Эсабо
...
Читать дальше »