Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 5
Гостей: 5
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Май » 23 » КАТТА БОШ АҚЛЛИ БЎЛАВЕРМАЙДИ
    17:08
    КАТТА БОШ АҚЛЛИ БЎЛАВЕРМАЙДИ

    КАТТА БОШ АҚЛЛИ БЎЛАВЕРМАЙДИ

    Вьетнам, ёки бошқача айтганда, Жанубий ер – кўп миллатли мамлакат ҳисобланади. Шу миллатларнинг ҳар бири ўзига хос оғзаки ижодга эга. Мамлакат аҳолисининг асосий қисмини ташкил этадиган вьетларнинг эртак, ривоят ва афсоналарида денгиз кўп тилга олинади. Чунки улар ўз ҳаётларини денгиз ва дарёларсиз, умуман, сувсиз тасаввур қила олишмайди. Уларнинг мақоллари эса одамга ўзини англашни ўргатади. Ҳаётдаги ҳар бир ишдан тўғри хулоса чиқаришга, ўзи ва атрофидагиларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати, ҳар бир сўзидан маъно излашга чорлайди.

    Бамбук кекса бўлса ҳам новдаси ёш.

                 * * *

    Ёшнинг ақли – шамол олиб юрган булут.

                 * * *

    Ҳақиқатнинг ажридан ҳеч ким қочиб қутула олмайди.

                 * * *

    Хаснинг шикояти тўфонга таъсир қилмас.

                 * * *

    Йўлбарс ва кийикнинг бирга сайр қилганини ким кўрган?

                 * * *

    Ақлсиз хўжайин бўлгандан ақлли хизматкор бўлган афзал.

                 * * *

    Катта бош ақлли бўлавермайди.

                 * * *

    Илонга яхши бўлса, қурбақанинг шўри.

                 * * *

    Ўз обкашингни ўз елканг кўтарсин.

                 * * *

    Нўноқ раққосага ер нотекис.

                 * * *

    Хасталикдан қутуларсан, тақдирдан қутулолмайсан.

                 * * *

    Борлигингда - уришадилар, кетганингда – мақтайдилар.

                 * * *

    Кўрдики, ер юмшоқ – дарров кавлашга тушди.

                 * * *

    Вайрона ибодатхонадан олтин Будда излама.

                 * * *

    Унга йўлни кўрсатишса, сўқмоқдан юриб кетди.

                 * * *

    Тўғри дарахтнинг сояси ҳам тўғри тушади.

                 * * *

    Ташналигингни қондирганингда қудуқ қазиганни ҳам эслаб қўй.

                 * * *

    Баъзан чумолилар балиқни еса, баъзан балиқ чумолиларни ейди.

                 * * *

    Бир отга икки эгар қўйиб бўлмайди.

                 * * *

    Катта кемага катта тўлқин урилади.

                 * * *

    Аждарни тасвирлагандилар, аслида чувалчанг экан.

                 * * *

    Ортиқча ҳурмат қўрқувга айланади.

                 * * *

    Омади кулганнинг игнаси – тилладан.

                 * * *

    Қулфига яраша калити.

                 * * *

    Кемада кетаётган бўлсанг, шамолдан бохабар бўл.

                 * * *

    Илдиз кўп бўлса, новда ҳам кўп.

                 * * *

    Майда балиқлар йиригининг ортидан сузади.

                 * * *

    Кеч қолган меҳмон суяк ғажийди.

                 * * *

    Касал бўлганда ўзингга ачинасан, тузалганингдан сўнг кетган пулингга.

                 * * *

    Эсли қуш патини аяса, доно одам сўзини аяйди.

                 * * *

    Ширин сўз – таомдан тотли.

                 * * *

    Кўз бору қорачиқ йўқ.

    Просмотров: 436 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar