Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 4
Гостей: 4
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Май » 19 » «Қаттиқ иймон шоири»
    11:00
    «Қаттиқ иймон шоири»

    «Қаттиқ иймон шоири»

     

    Ҳар бир давр ўз шоирини тарбиялаб вояга етказади. Замоннинг ички зиддиятлари қанчалик чуқур, кишилар ўртасидаги муносабатларнинг қанчалик кескинлашганлигига қараб ўша давр шоирларининг сўзи ҳам, тафаккур тарзи ҳам шунчалик залворли бўлади. Жалолиддин Румий, Жорж Ҳордон Байрон, Муҳаммад Иқбол, Нодир Нодирпур каби ноёб истеъдод соҳилари долғали давр маҳсули эканлиги бор гап.

    Асқар Маҳкам – инсоният тарихида энг мураккаб, бир қарашда бани башар бахт-иқболи йўлида жадал ривожланаётган, илм-фан анчайин тараққий топган, одамларнинг аксарият қисми ўзларининг эътироф этишича, “юксак маданиятга эришган” давр, аммо тийранроқ назар солинса, замирида фисқ-фужур, фитна ва ҳиёнат, бадбинлик ва ҳамоқат бижғиб ётган, инсоният ҳамида ахлоқ сарҳадларини бузиб, залолатга юз тутган ХХ аср сўнгги чорагининг шоири. У тафаккурида маърифат, эрк ва ҳуррият балққан шоир сифатида ўз шеърларида замонанинг ботининг, “бахтни куйлаган” шоирлар назаридан четда қолган иллатларни фош айлади.

    ... Менинг фаррош опам,
    бу маҳкаманинг
    ахлатларин супур, полларин супур,
    лекин курсиларда пўсган тамаънинг
    юзларига тупур,
    бетига тупур!..

    Менинг фаррош опам,
    бу – ахлат қути.
    Унда тамакининг қолдиғидан то –
    Кимларнинг ирканч, ялтоқ умиди,
    Кимларнингдир иссиқ қонигача бор!..
    ***
    Бизмиз у – сийлаган хоинларини,
    Бизмиз у – мардини айлаган беқадр...
    Дунёда қайси халқ хотинларини
    Далага чиқариб молдай ишлатар?!

    Замона ва унинг аҳли замиридаги иллатларни фош этиш жараёнида гарчи шоирга, тақдирга шукрлар бўлсинким, Нодир Нодирпур ёзуд Бозор Собирларнинг овора қисмати насиб этмаган бўлса-да, бу зиддиятлар унинг истеъдодини чархлаб, камолотга етказди.

    Дунёнинг тенг ярмига ҳукмронлик қилаётган Совет империяси чок-чокидан сўкилиб, барча жумҳуриятлар мустақилликка юз тутгач, элга ўзлигини танитиш ҳар қандай эркпарвар шоир учун виждон бурчига айланди:

    Асқар Маҳкамнинг “Ҳўқандлик эшони Бўрихоннинг жонорол Искобилга мактуби”, “Азим марқа ҳақида қўшиқ” асарлари бу даврда ёзилган ҳурриятпарвар асарларнинг энг яхши манунасидир:

    Э-н-а-а! – деди тун қаърида бир нар овоз –
    Бу эл нечун эллашмади, тўзиб битди?
    Бу эл нечун беллашмади, чўчиб йитди?
    Бири Эрон, бири Афғон кўчиб кетди...
    Бу эл нечун эллашмади?!

    Э-н-а-а! – деди энг сўнгги бор бу нар овоз, –
    Бу тун Оллоҳ ўғил берар бир сулувга.
    Қулоғига азон айттир ва дегилки
    Азим отлиғ марқа отанг эди,
    жоҳил эди, итфеъл эди, ёвуз эди,
    аммо дегил, Худо ҳаққи, босмачи эмас...
    “Азим марқа ҳақида қўшиқ”

    Олмон шоири Ҳёте “Агар замин портласа, унинг дарзлари аввал шоирнинг юрагидан ўтади”, – деган эди. Асқар Маҳкам асримизнинг сўнгги ўн йиллиги давомида кампир бувисининг “юзларидек юрти” – азиз ва муқаддас она диёридан тортиб, бутун дунё миқиёсида юз берган долғали воқеалар, жанг-жадал ва даҳшатли хунрезликларга нисбатан бефарқ қараб туролмади. У деярли бутун мусулмон оламида “ҳадя” қилинган хунрезлик, биродаркушлик каби бемаъни урушлар ва уларнинг замирига тиқиштирилган вахшониятнинг сабаб ва оқибатларини теран мушохадали, дилсўз бир шоир сифатида ўз асарларида қаламга олди. Натижада унинг “Ҳақ” шеърлар туркуми вужудга келди.

    Дарвоқе, дунёнинг мутлоқ соҳиблигига даъвогарлар асримиз сўнгида ўзларининг ашшаддий душмани деб билган комунизм ғояси ва бунга қилаётгандавлатларни чил-парчин этгач, энди буюк ислом ғояси ва мусулмон оламига қарши аёвсиз ҳужум бошлашди. Мусулмонлар орасига низо солиб, хунрезликларга даъват этишди. Софдил мусулмонларнинг соддалигидан фойдаланиб, исломдаги турли равия ва тариқатларни бир бирига ўзаро зид қўйиш, мусулмонларни бир-бирига гиж-гижлаб, турли хил ваҳшоният ва фожеъ саҳналар ташкил қилиш орқали бу манфур ниятларига эришишди ва эришишяпти.

    Шарқ бугун иккига бўлинди буткул, –
    Бири – ўзи, бири – ўзига душман...

    Ана шу ўзи ва ўзига душман томонлар ўртасида уруш-жанжал, қон тўкишга либ келадиган сабабларнинг ўзи деярли йўқлигини, барча фитна ва адоват, фисқ-фужур ислом душманлари томонидан тўиб чиқарилган ҳийла-найрангдан бошқа нарса эмаслигини кўрсатиб бериш, ислом дини, унинг мухолифатлари дунёга аюҳаннос солиб жар солаётгандек жангари ва шафқатсиз дин бўлмай, инсониятни икки дунё саодатига бошлавчи, Оллоҳ томонидан белгилаб берилган энг тўғри йўл эканлигини исботлаш “Ҳақ” туркумидаги шеърларнинг асосий маҳиятини ташкил этади.

    Мусулмонлик Одам зотида
    Танитмоқдир ўз Эгасини.

    ҚАТТИҚ ИЙМОН ШОИРИ
    Ҳар бир давр ўз шоирини тарбиялаб вояга етказади. Замоннинг ички зиддиятлари қанчалик чуқур, кишилар ўртасидаги муносабатларнинг қанчалик кескинлигига қараб ўша давр шоирларининг сўзи ҳам, тафаккур тарзи ҳам шунчалик залворли бўлади. Жалолиддин Румий, Жорж Ҳордон Байрон, Муҳаммад Иқбол, Нодир Нодирпур каби ноёб истеъдод соҳиблари долғали давр маҳсули эканлиги бор гап.

    Асқар Маҳкам – инсоният тарихида эен мураккаб, бир қарашда бани башар бахт-иқболи йўлида жадал ривожланаётган, илм-фан анчайин тараққий топган, одамларнинг аксарият қисми ўзларининг эътироф этишича, “юксак маданиятга эришган” давр, аммо тийранроқ назар солинса, замирида фисқ-фужур, фитна ва хиёнат, бадбинлик ва ҳамоқат бижғиб ётган, инсоният ҳамида ахлоқ сарҳадларини бузиб, залолатга юз тутган ХХ аср сўнгги чорагининг шоири. У тафаккурида маърифат, эрк ва ҳуррият балққан шоир сифатида ўз шеърларида замонавнинг ботиний, “бахтни куйлаган” шоирлар назаридан четда қолган иллатларини фош айлади.

    … Менинг фаррош опам,
    бу маҳкаманинг
    ахлатларин супур, полларин супур,
    лекин курсиларда пўсган таъманинг
    юзларига тупур,
    бетига тупур!
    Менинг фаррош опам,
    бу – ахлат қути.
    Унда тамакининг қолдиғидан то –
    Кимларнингдир ирканч, ялтоқ умиди,
    Кимларнингдир иссиқ қонигача бор!…
    * * *
    Бизмиз у – сийлаган хоинларини,
    Бизмиз у – мардини айлаган беқадр…
    Дунёда қайси халқ хотинларини
    Далага чиқариб молдай ишлатар?!

    Замона ва унинг аҳли замиридаги иллатларни фош этиш жараёнида гарчи шоирга, тақдирга шукрлар бўлсинким, Нодир Нодирпур ёхуд Бозор Собирларнинг овора қисмати насиб этмаган бўлса-да, бу зиддиятлар унинг истеъдодини чархлаб, камолотга етказди.

    Дунёнинг тенг ярмига ҳукмронлик қилаётган Совет империяси чок-чокидан сўкилиб, барча жумҳуриятлар мустақилликка юз тутгач, элга ўзлигини танитиш ҳар қандай эркпарвар шоир учун виждон бурчига айланди.

    Асқар Маҳкамнинг “Ҳўқандлик эшони Бўрихоннинг жонорол Искобилга мактуби”, “Азим марқа ҳақида қўшиқ” асарлари бу даврда ёзилган ҳурриятпарвар асарлариннг энг яхши намунасидир:

    Э-н-а-а!- деди тун қаърида бир нар овоз –
    Бу эл нечун эллашмади, тузиб битди?
    Бу эл нечун беллашмади, чўчиб йитди?
    Бири Эрон, бири Афғон кўчиб кетди…
    Бу эл нечун эллашмади?!
    Э-н-а-а!- деди энг сўнгги бор бу нар овоз –
    Бу тун Оллоҳ ўғил берар бир сулувга.
    Қулоғига азон айттир ва дегилки
    Азим отлиғ марқа сенинг отанг эди,
    жоҳил эди, итфеъл эди, ёвуз эди,
    аммо дегил, Худо ҳаққи, босмачи эмас…

    Олмон шоири Ҳёте “Агар заминни зилзила тутса унинг дарзлари аввал шоирнинг юрагидан ўтади”, — деган эди. Асқар Маҳкам асримизнинг сўнгги ўн йиллиги давомида кампир бувисининг “юзларидек юрти” – азиз ва муқаддас она диёридан тортиб, бутун дунё миқёсида юз берган долғали воқеалар, жанг-жадал ва хунрезликларга нисбатан бефарқ қараб туролмади. У деярли бутун мусулмон оламига “ҳадя” қилинган хунрезлик, биродаркушлик каби бемаъни урушлар ва уларнинг замирига тиқиштирилган ваҳшониятнинг сабаб ва оқибатларини теран мушоҳадали, дилсўз бир шоир сифатида ўз асарларида қаламга олди.  Натижада, унинг “Ҳақ” туркуми вужудга келди.

    Дарвоқе, дунёнинг мутлоқ соҳиблигига даъвогарлар асримиз сўнгида ўзларининг ашаддий душмани деб билган коммунизм ғояси ва бунга амал қилаётган давлатларни чилпарчин этгач, энди буюк ислом ғояси ва мусулмон оламига қарши аёвсиз ҳужум бошлашди. Мусулмонлар орасига низо солиб, хунрезликларга даъват этишди. Софдил мусулмонларнинг соддадиллигидан фойдаланиб, исломдаги турли равия ва тариқатларни бир –бирига ўзаро зид қўйиш, мусулмонларни бир-бириша гижгижлаб, турли хил ваҳшоният ва фожеъ саҳналар ташкил қилиш орқали бу манфур ниятларига эришишди ва эришишяпти.

    Шарқ бугун иккига бўлинди буткул,-
    Бири –ўзи, бири ўзига душман…

    Ана шу ўзи ва ўзига душман томонлар ўртасида уруш-жанжал, қон тўкишга олиб келадиган сабабнинг ўзи деярли йўқлиги, барча фитна ва адоват, фисқ-фужур ислом душманлари томонидан тўқиб чиқарилган ҳийла-найрангдан бошқа нарса эмаслигини кўрсатиб бериш, ислом дини, унинг мухолифлари дунёга аюҳаннос солиб жар солаётгандек жангари ва шафқатсиз дин бўлмай, инсониятни икки дунё саодатига бошловчи, Оллоҳ томонидан белгилаб берилган энг тўғри йўл эканлигини исботлаш “Ҳақ” туркумидаги шеърларнинг асосий моҳиятни ташкил этади.

    Мусулмонлик Одам зотига
    Танитмоқдир ўз Эгасини.

    Шоир туркумдаги мўъжаз, ўта таъсирчан, бадиий жиҳатдан етук шеърларида қондош ва диндош биродарларини муқаддас ислом дини қутқу ва фитналарига учиб, манфур ишларга қўл урмасликка, умуман, сергакликка даъват этади. Бу жабҳада у майда, мижғов гаплардан ўзини тийиб, мусулмонларни миллат ва маҳал каби бўлакларга бўлиб ўтирмайди. Ягона мусулмон миллатини назарда тутган ҳолда қалам тебратади.

    Ислом тарихида бу муқаддас ва музаффар илоҳий таълимот душманлари очиқ ва яширин курашларга шайланган кезлари доимо “болтанинг сопини дарахтнинг ўзидан чиқариб”, мусулмонларни ўзаро бир-бирининг қўли билан маҳв этишга жаҳд этганликлари айни ҳақиқат. Динимиз душманлари учун бундай манфур кураш усули бугунги кундаҳам қўл келяпти. Ўз нопок мақсадларини амалга ошириш учун улар орамиздаги иймонсизлар, мунофиқлар, сотқинлар ва даюсларнинг хизматидан устакорона фойдаланишади.  Жиловсиз нафс итига ором бахш этиш илинжида ўз элини, тилини, миллатини, динини ва ватанини сотиб берган иймонсизлар эса ҳар бир замонда етарлича топилиб келган ва топилади ҳам.  Шоир ана шундай нокаслар сиймосини чўнг бир нафрат ҳисси билан қаламга олади, уларга ачинади, уларни мазаммат этади. Унинг назарида одамнинг одамийлиги, фуқаронинг фуқаролик, фарзанднинг фарзандлик садоқати даражасини белгилаб турган ўлчов иймондир.  Иймонсиз нокаслар ҳар қандай сотқинликка, хоинликка, хунрезликка қодир каслардир.

    Улар вазиятга қараб ҳеч бир иккиланиб ўтирмасдан қилични “Қуръон”га ва “Қуръон”ни қиличга алмаштиришаверади.  Демак, иймон одаму оламнинг барқарорлигини, унинг мувозанатини сақлаб турган ўлчов. Асқар Маҳкам эса инсон маънавиятининг энг асил жавҳари бўлган ана шу муқаддас туйғу – иймоннинг куйчиси:

    Иймоннинг кифтида турар осмонлар,
    Иймонсиз қавмнинг қошига келманг.
    Бундай қавм қўлига эй, мусулмонлар,
    “Қуръон” ҳам бермангиз,
    Қилич ҳам берманг!..

    Аммо Асқар Маҳкам куйлаган иймон шунчаки банданинг ўз бандалигини эътироф этиши бўлиб қолмай, у инсонни маънавий камолотга бошловчи, уни маърифатнинг янги, юксак поғоналарига ҳидоят этувчи муқаддас, муқтадир ва мўътабар иймон.

    Зотан, Асқар Маҳкам туғёнли тафаккурининг ҳосиласи бўлган шеърларида ҳеч қачон ўрта миёна фикрлар, ташбеҳлар ва тасвирлар билан қониқмаган. Унинг иймони ҳам ана шу бузрукворона табиатидан келиб чиққан ҳолда табаррук ва улуғвор иймон.

    Ўзбек шеъриятининг энг порлоқ юлдузларидан бири Шавкат Раҳмон ўзининг “Ватан” газетасида босилган бир суҳбатида “Асқар Маҳкам – қаттиқ иймон шоири”, – деганида нақадар ҳақ эди. Зотан:

    Қадри зар заргар бидонад,
    Қадри гавҳар гавҳаре,
    -  деб бежиз айтилмаган.

    Ҳиндистоннинг инглиз асоратидан озодликка чиқишида Муҳаммад Иқбол шеъриятининг ҳиссаси беқиёс, дейишади. Мухолифлар қутқусига учиб, арзимас баҳоналарни рўкач қилганча, ўзаро ёқа бўғишишга, қондош ва диндош жигарбандларининг қонини тўкишга шайланган, мусулмон оламининг турли бурчакларида, таассуфлар бўлсинким, адоват ва низо оловининг ловуллашини таъмин этаётган биродарларимиз “Ҳақ”ни ўқиб, Ҳақ ва ҳақиқатни теран англаб, ўзаро адоват ва хусуматнинг баҳридан кечиб, муҳаббат ва мурувват йўлини тутса, не ажаб…

    Просмотров: 549 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar