Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Апрель » 26 » Эркаклик ғурури
    09:20
    Эркаклик ғурури

    Эркаклик ғурури

    Журфакда таҳсил олган ёш қаламкаш Умида Адизованинг ахлоқий мавзудаги мақоласи йигитлар учун пандномадир, дейди Дониш Домла.

     

    Ёш истеъдод соҳибаси Умида Адизова 1981 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2005 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факултетини тамомлаган. Асарлари ва мақолалари турли нашрларида ёритилган. Айни пайтда “Кўнгил кўчалари” газетасида мухбир лавозимида ишлайди.

    УмидаАдиз

    ГЎЗАЛЛИК САЛОНИДАГИ ЭРКАК
    Қизил шим кийган эркакларга мурожаат

    Бугун ёшу қари ёппасига аёлларнинг кийиниши, юриш -туриши, хулқ-атвори хусусида салбий муносабат билдиришга ўтиб олган. Қаердаки инсонийлик туйғулари оғриқли жиҳатлари ҳақида гап кетса, албатта ўша суҳбат ўз-ўзидан аёллар ахлоқининг қусурларига бурилади.
    Белида белбоғи бор эркаклар қани?
    Муҳтарам эркакларимиз томонидан аёлларга қарши тошлар отилишини қабул қилиш қийин. Бугунги кун аёлининг феълидан ёзғириб юрган эркакни кўрганимда юракларим зирқиррайди. Қўполлик бўлса-да, авф этгайсиз, аёлни қоралаётган эркакнинг шундоқ кўзларига қараб: “Ўз онанг, опа-синглинг, аҳли аёлинг, қизингдан нолиб, йиғламсираб юргандан кўра, феълингни тафтиш қил биродар! Балки сен мардлик ўзанидан йироқлашганинг, эркаклик рутбасидан айрилганинг учун бугун аҳли аёлинг аёллик нафосатидан йироқлашаётгандир?!” дегим келади. Ори рост, атрофга қаранг-чи, замондош, эркаклик ори ўзида бўлган қайси эр йигитнинг аҳли аёлидан аёллик назокати чекинибди?! Белида белбоғи бор қай эркакнинг хотини тор шиму ҳарир кофта кийиб атрофдаги номаҳрамлар кўзини ўйнатибди?! Ор-номусни жонидан-да афзал билан қай эркакнинг аҳли аёлидан ибо-ҳаё кўтарилибди?!
    Комил инсон йўлда қоқилиб тушса айбни ўзидан олдин шу ердан ўтаётиб, йўл устида ётган тошни нари сурмаган ўткинчидан эмас, ўзидан кўради. Хаёлга берилганини, оёғи остига эмас осмонга қараб юрганини ва оқибатда жимитдеккина тошчага қоқиниб йиқилиб тушганию, оғиз- бурни қонаганини мулоҳаза қилади. Демоқчимизки, аёллардан ёзғириб нолишдан аввал ўзингизни бир тафтиш қилсангиз бўлармиди? Зотан, бугун сизнинг ҳам сурату сийратингизга қараб кўнглимиз ғашланади.
    Эркакмисиз?.. Наҳотки?!
    Баданни ситиб турадиган тор кийимлар хотин-қизлар қолиб, йигитларнинг ҳам одатий кийимларига айланиб улгурди. Тангу тор кийинадиган қиз-аёлларнинг дастидан “дод” деявериб ҳамманинг жонига теккандик, йигитлар ҳам “ана сенга бўлмасам!” дегандек ўзига бир-икки ўлчам кичик кийимларни кийишга ўтиб олишди. Айниқса, аёллар колготкасини эслатадиган оёққа ёпишиб турган шимлар “замонавий” деган нисбат олдию, Худо урди, ёппасига йигитларимиз нозикликка интилишяпти. Ўша қуриб кетгур, шим дизайни билан қизиқиб, қайси қўлинг сингур эркак зотини бунақа беўхшов кийимга лойиқ кўрибди, дея интернет манбаларни титкилагандим, хорижда жисми ва ақлида нуқсони борлар (яна-да аниқроғи, эркак жинсига мансуб бўла туриб эркакка жисмоний қизиқиши бор беморлар) учун мўлжалланганлигини билдим. Худо урган “ҳалигидақа”лар бошқа эркаклардан фарқланиб туриши учун тор, баданга ёпишиб турадиган ва белдан бир қарич пастга илиб қўйиладиган шим кийишар экан. Бизда эса ундай шимлар “замонавий”лик белгиси сифатида тан олиниб, “замонавий” йигитларнинг чўпдек нозик оёқларига “зеб” бермоқда. Тағин ундай шўринг қурғур шимларнинг ранги асабларингизни қақшатиб юборади. Қизил, оқ, сариқ, оч яшил ваҳоказо аёллар либосига ярашгулик камалак рангларида “товланаётган” йигитларни кўрганимда яхшиям аёл қавмига мансуб эканман, дея шукрона айтаман. Кулгилию куйгулиси шундаки, оқ шим, қизил футболка, оқ-қизил кроссовка кийиб, сочини кўча аёлларига ўхшатиб турмаклаган, бўйнида занжир, бир қулоғида зирак, бармоғига узук, билагига алламбало чақир-чуқурларни тақиб олган паспортининг “жинси” деган жойига “эркак” деб ёзилган нусхаларни кўрганингда “Эркакмисиз? Наҳотки?!” деб сўрашингга сал қолади. Бу кетишда Худо кўрсатмасин, бизда ҳам жинсини ўзгартиришни хоҳлаб қоладиган йигитлар пайдо бўлиб қоладиёв…
    Алпомишлар эртакларда қолдими?
    Айрим йигитларни кўриб “елкасида чордона қуриб ўтиргулик”, “тўқсон молнинг терисидан ковуши, оҳ урса оламни бузар товуши” деб таърифланган баҳодир келбатли йигитлар эртакка айланганидан оғринади юрак. Жуссаси озғин, суяклари нозик, болдирига ёпишиб турган шимининг бир почасига бемалол иккита оёғи ҳам сиғадиган йигитлар ёнида, қаттиқроқ аксиришга чўчийсиз: синиб қолиши мумкин-да.
    Кийим-кечак савдоси билан шуғулланадиган тадбиркорлар ҳам ёппасига эркакларни гўзаллаштириш билан овора бўлиб қоляптилар. Бозорнинг қай бурчагига кўз тушмасин, ҳаммасида эркаклар кийим-кечаги! Қаерга борманг, қайси растани кузатманг, эркакларнинг камалак тусли кийимлари жилоланиб турибди. Замонамиз эркаклари чиройли кийиниб, ороланиб, ўзни бозорга солишга анчагина ўрганиб қолдилар…
    “Кийиниш, юриш-туриш ҳар кимнинг шахсий иши бўлса, хоҳлаганидек кияди, хоҳлаганидек юради-да. Бунга ортиқча ваҳимали тус беришнинг нима кераги бор” дейдиганлар ҳам топилиб қолар. Шундай фикрда мулоаҳазаларимиздан ғашланаётган, юртдош, янглиш ўйга бормаяпсизмикан? Зеро, аҳли донишлар демишки, либoс — миллaтнинг мaдaният бeлгиси, мaънaвият тимсoли, қaдриятнинг бир кўринишидир. Либосга, кийимга эътиборсизлик ҳам орият таназзулининг бир аломатидир.
    Эркак кўзгу қаршисида қотиб қолса…
    Бир онахон қизларга ҳазил аралаш: “Бағрига бош қўйганингда қучоғидан тер ҳиди анқимайдиган эркак ҳам эркакми?” деган эдилар. Бу суҳбатга жон бериш учун айтилган оддий ҳазил бўлса-да, замирида ўзбек аёлининг орзуси ястаниб ётибди. Қандай эркак терлайди? Сумбати Алпомишдек, елкалари кенг, яғринлари бақувват, тоғни урса талқон қиладиган ва куч-қуввати, ғайратини оиласининг фаровонлиги, фарзандларининг келажаги учун сарфлайдиган, байрамларда хотинига гул олиб келиб, кинолардагидек шам ёруғида изҳори дил қилмаса ҳам, икки кило гўшт, 4та нон билан жуфтини мамнун қиладиган эркак терлайди. Қолаверса, пулини атир-упага харж қилиб, кўчага чиқишдан олдин нақ икки соат кўзгу қаршисида қолиб кетмайдиган эркакдан тер ҳиди анқийди. Зотан, уйим-жойим дейдиган ўзбек аёлига машҳур парфюмерия компанияларининг “EKLAD”, “GUCCI”, “VERSACI” деган атирларидан сепган эркак эмас, тер ҳиди анқиётган “айиқполвон” эркак ёқади. Чунки ўзбек аёли қўпол, тунд эркакни мард деб билади. Жентельменлик қилиб ширин сўзлар билан аёлини ром этмоқчи бўлган эркакни хушламайди бизнинг аёллар: “Ер юткур, хотинбоз, ҳирингламй ўл-а” дейди шакаргуфторликни бошлаган эркакка. Муҳаббат, эътибор деганда “Онаси, қўй гўшти, қўй ёғига ўз қўлинг билан қўлбола ош дамлаб юбор, би-и-р яйраб ошхўрлик қилайлик” деган таклифни тушунади ўзбек аёли. Таассуфки, бугун айиқполвондек қўпол бўлса-да, мард, бир сўзли, гул кўтариб изҳори дил қилмаса-да, муҳаббати билан аёлини ҳимоя қиладиган эркакларни учратиш мушкул бўлди. Сочларининг ярмини сариққа, ярмини яшил, ярмини қизилга бўяб, бутун гавдасига шақир-шуқурларни осиб юрадиган, ҳатто аёллар вақт сарфлашга эринадиган гўзаллик салонларида соатлаб ўзига оро берадиган, эгнига 2-3 ўлчам кичик кийимларни омонатгина қўндирган, нозиккина жисмига бош қўйсанг қайишиб кетадиган, “оммавий маданият” дея аталган шармандагарчиликдан, маънавий қашшоқлик, ахлоқий таназзулдан ўзини ҳимоя қилолмаган кимса қандай қилиб аёл кишини ҳимоя қилолсин?!..
    Ўзлигингизга қайтинг, ЭРКАКлар!
    Аёллардан аёллик сифатларини олиб “заифалашиш” билан “ЗАМОНАВИЙ”га айланаётган эркакларни кўрганимда аламдан “дод” солиб йиғлагим келади. Мени маъзур тутасиз, мен ЭРКАК пойини кўзимга суртишга, ЭРКАК мавқеъни тавоф қилишга тайёрман, агар эркак деган зот шунга арзиса… Вовайлоларки…
    Афсус… Эркак аёлини хорижга жўнатиб, ўзи ҳар ой банк эшиги тагида навбат кутадиган бўлди.
    Э, воҳ… Эркак хотинига оғир қоп-халталарни кўтартириб қўйиб, ўзи бозорда аёллар ич кийимию, пардоз воситасини сотиб ўтиришни касб қилди.
    Ё, алҳазар!.. Эркак кўчадан хотини билан бирга ичиш учун спиртли ичимликлар кўтариб келишдан ор қилмади.
    Сиз эътирозга шошилманг, муҳтарам ЭРКАК, бу гапларни сизни камситиш, ерга уриш учун айтмаяпман. Мен эркакни камситган аёлга икки дунёда бахтсизлик тақдир қилинганини яхши биладиган ожизаман. Мен эркак деганга тик қараш, унинг ҳатто хато фикрига-да сурбетларча эътироз билдириш- беҳаёлик эканини бошқалардан кўра яхши биламан. Мен эркакнинг оғзидан чиққан сўз амалга оширилиши шарт бўлган мажбурият, эркакнинг лафзи, ваъдаси қасаму нотариусдан тасдиқланган ишончнома эмас, йигитлик сўзи дея ҳисоблайман. Ва… эркакка хос барча ижобий инсоний фазилатлар қаторида унинг кийиниши, юриш-туришини оддийлик билан виқорли деб биламан. Менимча, тофидошларимнинг аксарияти бу борада мен томон бўлсалар керак…
    Эркак — уйнинг тўри…
    … Аслида, тарбияли аёл учун “эркак” деган сўзга қатъий урғу бериш истиҳолали. Ахир, эркакни эъзозлашда ўзбек аёлидан ўтадигани йўқ. Бизнинг тамойилда уйнинг тўри деганда эркак, пойгак деганда аёл тушунилган. Ўзини қадрлаган, ўзини севган, бахтли бўлишни истаган аёл борки бунга мингдан минг рози бўлади. Аммо, Сиз муҳтарам эркаклар, аёлларнинг бу эҳтиромига негадир муносиб бўлолмаяпсиз. Ўзингизга ярашмаган қилиқлар, ўтирмаган кийим-кечакларингиз, эркакка хос бўлмаган феъл-атворингиз билан бизни ўзингиздан бездирманг.
    Сиз шундай юксак бўлинг-ки, гарчи ўз отамиз, оғамиз, укамиз, жуфти ҳалолимиз бўлсангиз-да салобатингиз ҳайбатидан танамизга титроқ югурсин. Бу салобат, бу виқор нафақат феълингизда, балки ташқи кўринишингиз, кийимингиз, кўз қарашингиз ва бутун жисмингизда намоён бўлсин. Ана шунда биз учун яна-да ардоқли, яна ҳурматли ва албатта керак бўласиз…

    Умида АДИЗОВА

    Просмотров: 516 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar