Нопоклик жафолари
Тўй ташвишлари билан чарчаб қотиб ухлаётган Салим дўхтир хотинининг йиғламсираган товушидан чўчиб уйғонди:
— Нима гап, нега йиғлаяпсан?!
— Дадаси, бўлинг, туринг тез. Шарманда бўлдик. Чиқинг ташқарига, улар... қизингизни қайтариб опкелишибди... - Дўхтир уввос солиб йиғлаган хотинининг гапларини чала-чулпа эшитиб, уйқуга тўймаган кўзларини ишқалаб елкасига тўнини ташлаганча ташқарига чиқди. Остонадан ҳовлига қадам босар экан, сўрида асабий типирчилаб ўтирган қудаси ва унинг тинмай қарғаниб йиғлаётган хотинию, кеча ёр-ёр садолари билан узатилган қизи Шоирани кўриб бошидан зарб еган киши
...
Читать дальше »