МИНГ ҚАРҒАГА БИР КЕСАК
Халқдан ҳам доно шоир бормикан бу кўҳна дунёда?
Йўқ!
Халқ яратган ҳикматли сўзлар, мақол, матал ва ибораларнинг ҳар бири – бир буюк асардек. Тилимиздаги бундай ноёб бойликларни илгари замонларда «масал» деб аташган.
Алишер Навоий ўз асарларида кўпдан-кўп масаллар келтиради. Улар муаллиф муддаосини рўёбга чиқаришда камарбасталик қилади. Матннинг масал қўлланган ерларида, гўё «сўз келини» юзидаги ҳарир ҳулласини очиб юборгандек, ифода-ю тасвир порлаб кетади.
Шарқ мумтоз бадииятида масал қўллаш ирсол ул-масал санъати дейилади. Аммо ҳозир суҳбатимиз ирсол ул-масал санъати ҳақида эмас, балки, биргина масал маъноси-ю мазмуни билан
...
Читать дальше »