Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Июль » 8 » Ичкаридаги роҳатдан ташқаридаги машаққат афзал
    13:52
    Ичкаридаги роҳатдан ташқаридаги машаққат афзал

    Ичкаридаги роҳатдан ташқаридаги машаққат афзал

    Елкасида оғир юк ташиб, ризқини топадиган бир ҳаммол намозларида ҳар доим: 

    — Эй Аллоҳим, менга нима берсанг, хайрлисини бер, битта нон бўлса ҳам хайрлисини эҳсон эт, — деб дуо қиларди. 

    Ҳаммолнинг доим бир хил дуони такрорлаши атрофидаги кишиларнинг эътиборини тортарди. Ниҳоят бир куни: 

    — Нимага доим бир хил дуони такрорлайсан? Ноннинг хайрсизи ҳам бўладими? — деб сўрашди. 

    — Менинг бошимга тушганларини билганларингда сизлар ҳам шу дуони такрорлаган бўлардинглар. 

    — Нима экан бошингга тушган, айт, биз ҳам билайлик. 

    — Мен елкамда оғир юк ташиб, нон топадиган одамман. Бир куни оғир юк кўтариб тепалик томон чиқар эканман, қаттиқ чарчаганимдан юкни ерга қўйиб, пешона теримни артиб туриб, ичимдан бир фарёд отилди: 

    “Эй Роббим, еяётган нонимни жуда қийнаб беряпсан. Шу биргина нонни меҳнат, заҳматсиз ўтирган жойимда топишимни насиб қилгин!” 

        Бу дуо оғзимдан чиқар чиқмас, бирдан қаршимда икки кишининг жанжаллашаётганига кўзим тушди. Орага тушиб, уларни ажратмоқчи бўлдим. Улардан бири зарба бериб, юзимни қонатди. Бу жанжал устига келган миршаблар мени ҳам уларга қўшиб ҳибсга олди. Маҳкама қарори чиққунча қамоқда ётдим. У ерда менга ҳар куни нон бериларди. Ётган жойимда текинга бериладиган бу нонни ғам-алам ичида еёлмасдим. Ўзимга айтардимки: “Мана, на елкангда юк ташийсан, на пешонангдан тер оқади. Ўтирган жойингда меҳнат-машаққатсиз келган бу нонни еёлсанг-чи!”. 
        Шунда билдимки, ташқарида (озодликда) меҳнат қилиб, пошона терим билан топган ноним, ҳибсда, ётган жойимда текинга бериладиган нондан лаззатли ва ҳузурбаш экан. Мен нотўғри дуо қилган эканман. Шу кундан бошлаб дуони ўзгартирдим. Аллоҳдан меҳнат-машаққат билан бўлса-да хайрлисини бер — деб сўрайдиган бўлдим. 

     

    Манба: “Исломий ҳикояларим” 
    Туркчадан Марям Осиё таржимаси

     

    www.qadriyat.uz 

    Просмотров: 532 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar