Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Май » 19 » Истиқлол бахш этган илҳом
    10:58
    Истиқлол бахш этган илҳом

    Истиқлол бахш этган илҳом

    25.03.2016

    Бадиий сўз ижодкори юз бераётган воқеликни, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини поэтик мушоҳада этиб, унинг моҳиятини тарихга муҳрлайди. Жўмардлик, мардона руҳ ва меҳру мурувватни сўз шукуҳи олис замонлардан китобхонга етказади, мушоҳадага чорлайди.

    Табиатан шоир бўлган халқи­миз орасидан минглаб истеъ­додлар етишиб чиқаётгани, аввало, мустақиллик шарофа­ти, ижод аҳлига кўрсатилаётган эътибор вағамхўрлик туфай­ли­дир. Асли касби педагог Тошпўлат Хўжамов ҳам озодлик, ҳурлик шабадалари эса бош­ла­гандан буён назм ва насрда истеъдодини синаб, ижодкор сифатида шаклланди. "Турон замин зиё" нашриётида ўтган йили чоп этилган "Чорлар уфқ­лар" тўпламидан истиқлол йилларида гуллаб-яшнаётган она-Ватанни шарафловчи, дўст­лик, меҳр-оқибатни улуғ­лов­чи эзгу туйғуларга йўғрил­ган шеърлар, ҳажвиялар, дос­тонлар ўрин олган. Шоир шеър­ларида жўшқинлик, кўтаринки руҳ, юксак ифтихор кўриниб туради. "Навобахшдир муста­қил юрт", "Ўзбекистон дейди­лар", "Марҳабо", "Сенга  қайт­сам" каби қатор шеърларида она юртга фидойилик, сами­мият уфуриб туради.

    Ўзинг менга устозсан,

    Раҳнамо ҳамрозсан,

    Ўхшаши йўқ бир созсан,

    Камим кўп, лек пардозсан...

    дейди "Самарқандим" шеъ­ри­да. Ёки "Марҳабо" шеърида бу­гунги фаровон ҳаёт, дорил­амон замон, мустақиллик ато этган неъматлар қадрин теран англаш учун Хатирчидаги му­зей­га таш­риф буюришга даъ­ват этилади. "Сенга қайтсам" шеъридаги:

    "Танги" сойим, ювиб ўтгин ғуборларим,

    Жарангласин унутилган куй-торларим.

    Рақсга тушсин

    "Шоҳсупа"нгда раққосалар,

    Кексаларнинг кўнглин олинг дўст-ёрларим.

    мисралари шоир она қишло­ғининг табиати, гўзаллигини мадҳ этади. Тўпламдан ўрин олган "Али­шер Навоий" ва "Бур­ҳониддин Марғиноний" достон­ларида хал­қимизнинг буюк аждодла­ри­мизга меҳр-муҳаб­ба­ти ўз ифодасини топ­ган. Мус­та­қил­лик шарофати би­лан буюк бо­бокалон ҳазрат Али­­шер Навоий ҳам, улуғ мута­сав­­вуф олим Бурҳониддин Мар­ғи­­но­­ний ҳам ҳақиқий қадр-қиммат топ­ганлиги шеърий мис­ралар­га йўғрилган. Поэтик об­разлар, ташбеҳлар содда, хал­қоналиги билан ажралиб туради.

    Шоирнинг мустақиллик мав­зуи­га бағишланган шеърлари­да ифтихор туйғуси, бахтиёр­лик нашидаси, шукроналик ҳисси балқиб туради. Бундай шеърлар ижодида катта сал­моқ касб этишини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Ана шун­дай шеърларидан бири "Мус­та­қил­лик — қуёшим"да ҳам буни яққол кўрамиз:

    Истиқлолим инъом этган юртим бор,

    Қилич кесмас шоп мўйловим-муртим бор.

    Ватанимдан қарзим — она сутим бор,

    Ўзга юртлар сочса олтин, термасман,

    Ўз юртимнинг тупроғини бермасман.

    Шеър илк бандининг якунлов­чи мисраларида шоир бадиий эстетик мақсади аниқ ифода этилган. Бу Ватанга садоқат, унинг иқболи, истиқболи учун фидойилик, унинг қадрини баланд тутиш, ёт, ғаразли кўз­лар­дан ҳимоя қилиш, ўзга юртлардан уни афзал билиш туйғуси.

    Муаллифнинг яна бир қатор шеърларида шахсий, интим ҳис-туйғуларига кенг ўрин бе­рилади. Ҳаётимизда юз бера­диган қувончли, ғам-андуҳли кунлар ҳақида ички кечинма­лар, изтиробу шодлик тўлқин­лари шарҳланади. Уларнинг барчасида бадиийлик мезон­ла­ри талаблар даражасида деб бўлмайди, аммо самимият, некбинлик алоҳида ажралиб туришини эътироф этишимиз зарур. "Кошки бўлсам тала­банг" шеъри Навоий давлат пе­дагогика институтига ба­ғиш­ланган. Унда институтнинг зиё маскани эканлиги, бу масканнинг талабаси бўлиш шарафлилиги таъкидланади. "Остонангни яларман", дейди иккинчи бандда. Бу ибора анъана характерида бўлиб, "мадраса тупроғини ялаш" ибо­раси билан ҳамоҳанг. Илм масканининг "тупроғини ялаш" кўчма маънода бўлиб, илм олиш заҳматини англата­ди. Шоир бундай аҳдга бекорга келмаганини, чиндан ҳам бу олий таълим масканида ўқиш, унинг талабаси бўлишни иста­ганлигини изҳор этади. Чунки ишқ ҳам, май сафоси ҳам илм-фан бахш этган сафо олдида ҳеч нарса эмас. Шунинг учун у талаба бўлишни ўзи учун улкан бахт деб билади:

    Асло йўқдир ишқ, бода,

    Илму фандан зиёда.

    Бахтиёр мен дунёда

    Кошки бўлсам талабанг.

    Тошпўлат Хўжамов ижодкор ўқитувчи. У "Замонавий ада­биёт дарсларига қўйиладиган талаблар" номли илмий-услу­бий рисола яратган. Бундан таш­қари, "Онам тортган ип­лар", "Япроқлар билса гар ил­дизлар қадрин" сингари шеъ­рий китоб­лари чоп этилган. Шунингдек, муаллифнинг пуб­лицистик ма­қолалари, очерк­лар ва ҳикоя­лари эълон қилинган.

    Абдуҳамид ХОЛМУРОДОВ,

    филология фанлари доктори.

    Просмотров: 463 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar