Юрт тинчлиги, Ватан тараққиётига барчамиз масъулмиз!
Фаровон жамиятни унинг ҳамжиҳат, меҳнаткаш ва интилувчан одамлари яратади. Ўқитувчининг ўз шогирдига бор меҳр-эътиборини бериб, билим-кўникмаларини ўргатиши, деҳқонларнинг ерга уруғ қадаб, ундан мўл-кўл ҳосил олиш йўлидаги машаққатлари, Ватан посбонларининг мамлакат сарҳадларини ерда, осмонда, сувда жонини тикиб, ҳимоя қилиши, қурувчининг кўркам бино-иншоотларни бунёд этиш мақсадидаги масъулиятли меҳнати, олимнинг ҳаловатдан кечиб, жамиятга фойда келтирадиган илмий янгиликлар устидаги изланишлари—буларнинг барчаси Ватан тараққиёти ва фаровонлиги йўлидаги саъй-ҳаракатлардир. Зеро, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз иши, ўз вазифасини ана шундай масъулият ва эзгу ниятлар билан бажарса, режалар амалга ошади, миллат янада юксалади, эл-юрт обод бўлади.
Чархпалакчилар.
|