Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 4
Гостей: 4
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Апрель » 8 » Келажак бунёдкорлари
    09:53
    Келажак бунёдкорлари

    Ёшлар – келажагимиз

    Келажак бунёдкорлари

              Қадим Чимкентнинг Эски шаҳар маҳалласи кўплаб зиёлиларнинг, эл фарзандларининг Ватани ҳисобланади. Кўҳна кентнинг таниқли бойларидан Мадмусабой Турдиҳожа ўғли ўз замонасининг илғор фикрли зиёлиларидан бири бўлган. Унинг уйида бир неча бор атоқли шоир Абдулла Қодирий меҳмон бўлиб, шеърхонлик кечаларини ўтказганлиги, Мадмусабой билан қадрдон дўст бўлганлигини буюк аждодимизнинг ўғли Ҳабибулла Қодирий ўз китобида баён этиб кетганлиги тарихий ҳақиқатдир. Бу маълумотларни бежиз келтирмадик. Ана шундай тараққийпарвар сулола вакиллари – Мадмусабойнинг чеваралари Жамшид ва Хуршид Ориповлар келажаги порлоқ иқтидорли ёшларимиздан. Улар таълим соҳасида қатор ютуқларни қўлга киритиб, билимли ёшлар хор бўлмаслигини исботлашмоқда. 21 ёшли Жамшид бугунги кунда Жанубий Қозоғистон Фармацевтика академиясининг 3-курсида таҳсил олмоқда. Бир неча илмий-амалий анжуманлар ва семинарларда иштирок этиб, сертификатлар билан тақдирланган Ж.Орипов С.Асфендияров номли Қозоқ Миллий Тиббиёт университетининг 85 йиллигига бағишланган “Фан ва тиббиёт: ёшларнинг замонавий нигоҳи” мавзусида талабалар ва ёш олимларнинг II халқаро анжуманида курсдоши Шаҳбоз Маҳкамов иккаласи амалга оширган илмий иши билан иштирок этди ва 3-ўринга ноил бўлди. Бугунги кунда ушбу илмий иши устида янги тадқиқотлар олиб бораётган Жамшиднинг олдига қўйган мақсади – магистратура ва докторантурани битириб, ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиш. Шу мақсадлари йўлида муваффақиятларни қўлга киритишига тилакдошмиз.

                Жамшиднинг укаси Хуршид бугунги кунда 45-сонли ўрта мактабнинг 11-синфида таҳсил олмоқда. У болаликдан география, туризм соҳасига қизиқиб, мактабда олаётган билими билан чекланибгина қолмай, “Оркен” ўқув марказида география фани бўйича курсларда билимини оширмоқда. Натижалар ҳам чакки эмас. 2015-2016 ўқув йилида география фанидан мактаблараро олимпиадада шаҳарда 1-ўринни, вилоятда эса 3-ўринни қўлга киритди. У ўз устида ишлаб, билимини яна-да чархлаш мақсадида интернет орқали турли интеллектуал танловларда ҳам иштирок этиб келмоқда. Туркистондаги Аҳмад Яссавий номли ХҚТУ томонидан ташкил этилган интернет-онлайн танловининг 1-туридан муваффақиятли ўтиб, яқинда 2-тури бўйича ҳам танловда иштирок этди. Шунингдек, Алматидаги Халқаро Бизнес Академияси томонидан ташкил этилган грант танловида ҳам қатнашди. Иккала танловнинг ҳам натижалари яқин кунларда аниқ бўлади. Дарвоқе, Хуршид Москва Халқаро университети томонидан уюштирилган интернет-танловда муваффақиятга эришди ва бепул ўқиш грантини қўлга киритди. Албатта, бу ютуқлар замирида оилавий муҳитнинг тутар ўрни ўзгача. Невараларининг шахдам одимларидан бобоси, севимли рўзномамизнинг илк кунидан жонкуяр муштарийси, вилоят туризм кенгаши раиси ўринбосари бўлиб ишлаган фидойи Юсуф ота Ориповнинг қувончи чексиз. Зеро, келажак билимли ва илғор фикрли ёшлар қўлида.

     

    С.ТУРСУНМЕТОВ.         

    Просмотров: 458 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar