Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Июль » 8 » ҲОЖИ ОНА ИБРАТИ
    13:56
    ҲОЖИ ОНА ИБРАТИ

    ҲОЖИ ОНА ИБРАТИ

        Бир дўстимнинг ёши улуғ волидаи мубораклари бор. Икки марта – бир сафар ўзлари, иккинчи сафар эса раҳматли турмуш ўртоғи учун ҳаж қилганлар. 
        Биз оиламиз билан у инсонни жуда яхши кўрамиз, ҳурмат юзасидан “Ҳожи она” дея мурожаат қиламиз. Қачон борсам, очиқ чеҳра, самимий сўзлар билан кутиб оладилар ва кетаётганимда доимо: “Илоҳим, юртимиз тинч бўлсин, сизлар биз кўрган кунларни кўрманглар, шундай нурафшон кунлар қадрига етинглар”, дея дуо қиладилар. 
       Ўткан куни борсам, ўзлари набиралари билан чой ичиб ўтирган эканлар. Мен ҳам даврага қўшилиб, анчагача суҳбат қурдим ва мавридини топиб, ҳожи онадан ҳар гал нима учун айнан шундай дуо қилишини сўрадим. Шунда момонинг юзида қандайдир маъюслик пайдо бўлди, сукут сақлаб, сўнг ўз бошидан кечирганларидан бир чимдим ҳикоя қилиб берди. (Бу воқеалар ўтган асримизнинг 50-60-йилларига тўғри келади). 
        Турмуш ўртоғидан жуда эрта, 32 ёшида тул қолган Ҳамида она учун ҳаёт синовлар майдонига айланди. Эрталаб саҳардан қўй ва сигирларга ем бериш, уларнинг тагини тозалаш, ярим чақирим наридан ичимлик суви ташиш, ўтин ёриш, тўрт нафар ёш фарзандидан учтасини мактабга кузатиш, биттасини орқасига опичлаб олиб, уйига яқин жойлашган касалхонада фаррошлик қилиш, бунинг устига, ярим кило сариёғ ёки гўшт топиш учун кечалари то тонг отгунга қадар одамларнинг тикиш-бичиш ишларини бажариш – мана шундай кундалик ташвишлар билан умрини ўтказди. 
         Шу тарздаги ҳаёт ўн йил, йигирма йил, то болалари оёққа туриб олгунча давом этди. Ҳеч ёдидан чиқмайди. Бир марта колхоз раисидан бир арава ғўзапоя сўраганида, сен ва фарзандларинг колхоз учун нима каромат кўрсатдинглар, дея жаҳл билан идорадан ҳайдаб солган эди. Ўшанда қишдан омон-эсон чиқиш учун ҳовлисидаги ёз фаслида болаларига ризқ-насиба бўладиган ягона тут дарахтини ҳам кесиб, ўтин қилади. 
        “Ана шундай даврлардан ўтиб, бугунги дориломон кунларга ҳам, Аллоҳга шукр, етиб келдик. Ҳеч қачон ноумид бўлмай, турмуш қийинчиликларини сабр-тоқат билан енгиб, фақат олдинга интилган кишигина мунаввар ҳаётда яшашга муносиб бўлади”, дея сўзларини якунладилар Ҳожи она. Мен бу гаплардан жуда таъсирландим. Уйга қайтарканман, бу мўътабар инсондан яна дуо қилишларини илтимос қилдим. 




     

    www.muslim.uz 

    Просмотров: 513 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar