Бош саҳифа | | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Марҳабо! Гость | RSS
Меню сайта
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Главная » 2016 » Апрель » 26 » Тушда қилинган кашфиёт
    09:46
    Тушда қилинган кашфиёт

    Тушда қилинган кашфиёт


     

    Туш аслида ҳеч қандай мантиққа эга бўлмаган ҳодисадир. Аммо одам боласини ҳайратга солган кашфиётларнинг баъзилари ихтирочиларнинг тушларида аён бўлган. Масалан, тикув машинаси, шов-шувларга сабаб бўлган кино қаҳрамони Терминатор, кимёвий модда шулар жумласидан…

    Нисбийлик назарияси

    Альберт Эйнштейн исми-шарифи «ақлли» сўзига синоним бўла оладиган бирдан-бир олимдир. Оламнинг сир-асрорини илғаб олишга бўлган ҳаракатлар унинг учун аслида ишдан кўра эрмак эди.

    Тунлардан бирида тушида сигирлар подаси электр четан девор ёнида турганмиш. Фермер токни улагач, сигирлар тўсиқдан маълум бир тартиб бўйича сакраб узоқлаша бошлайди. Даланинг адоғида турган фермер учун манзара бошқача кўринаётган эди, яъни  сигирлар бири кетидан иккинчиси сакраганда худди футбол пайти стадионда ишқибозлар ўтириб туриб пайдо қиладиган манзарага ўхшаш «тўлқин» кўринаётган эди. Эйнштейн уйғонгач, ўзи ҳозиргина кўрган тушини чуқур ўйлаб кўради ва ўнгида тополмаган фикрга келади; яъни ҳодисалар кузатилиш бурчагига қараб, фазо ва вақтнинг деформацияланиши ҳисобига турлича бўлиб кўриниши мумкин экан. Бу эса нисбийлик назариясининг асоси бўлиб хизмат қилди.

    Тикув  машинаси

    Минг йиллар давомида одамлар тикув ишидек инжиқ юмушни осонлаштириш ва унинг самарадорлигини оширишни ўйлаган. Фақат 1845 йилга келиб Элиас Хоу тикиш машинаси ярата олди. Бу кашфиётни амалга оширилишига унинг қўрқинчли туши ёрдам берган.

    Айни ўша кунларда ихтирочи игнанинг тузилиши ҳақида бош қотирар ва керакли шаклни топа олмай юрган кезлар эди. Тушида уни ёввойилар тутиб олишади ва боғлаб қўйиб, агар у игнанинг шаклини зудлик билан топмаса, ўлдириб, бурда-бурда қилиб ейишини айтади. Олим қанча бош қотирмасин худди ўнгида бўлгани каби топа олмайди. Ёввойилар унинг танасига найзаларини санчиб ола бошлайдилар. Ихтирочи ваҳима ичра баданига санчилиб қайтиб чиқаётган найзаларнинг учида унча катта бўлмаган тешикчалар борлигини кузатади... Унинг кашфиётига бор-йўғи шу нарса етмаётган эди. Олим уйғонгач, бу ғояни ҳаётга татбиқ қилган.

     Терминатор

    1981 йилгача Жеймс Кэмеронни Ҳолливудда ҳатто танишмаган ҳам. Кэмероннинг ҳамиша ўзига ишончи баланд эди, бироқ у айнан нима яратишни билмасди. Римда ўзининг одатдаги ишлари билан машғул бўлиб юрган кунларнинг бирида у бетоб бўлиб қолади.  Баланд ҳароратда иситмалаб бемажол ётган пайтида тушида ғалати манзаранинг шоҳиди бўлган:  рўпарадаги портлаш натижасида робот пайдо бўлади, у кесилиб икки бўлакка ажралиб тушади. Қўлларида оддий ошхона пичоқлари. Робот ўзидан қочиб бораётган қизнинг изига тушади... Кэмерон уйғониб кетгач, юқори ҳароратда ётганига қарамай, ҳозиргина тушида кўрган манзарани қоғозга туширади. Шу тариқа Терминатор персонажи дунёга келади.

    Бензол

    Бензол шарофати билан автомобиль, резина ва ҳаётимиз учун зарур бўлган бошқа кўпгина кийим-кечак ҳамда буюмларни ишлаб чиқариш борасида катта инқилоблар юз беради.

    Олим Фридрих Август Кекуле фон Штрадониц 1800 йилларда фан оламининг «юлдузи» эди. Бу олим кимёвий тузилмалар қурилишининг асосий тамойилларини яратди ва бу билан, айтиш мумкинки, ўша пайт учун осмон тоқига яна бир нарвон қўйди. Унгача дунё олимлари кимёвий модда — бензолнинг молекуляр тузилмаси тўғрисида ўн йиллар давомида бош қотириб келишаётган ва молекулаларнинг ўзаро боғланишини кўз олдиларида яққол намоён эта олишолмаётган эди.

    Фон Штрадониц тунлардан бирида шу ғам-ташвишлар билан чарчаб ухлаганда тушида илонларни кўради. Улар олимни ўраб олганмиш. Қизиғи шундаки, илонлар олимни айнан, олтибурчак шаклида ўраб олган. Олим уйғонгач, ҳаяжон ичра бензолнинг формуласини қоғозга туширган.

    Маҳмуд Бўрон тайёрлади

    Просмотров: 840 | Добавил: albine | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    avatar