"ЎРДАБАСИ", ҒАЛАБАНГГА БАРЧА ЗОР
Аввал хабар қилганимиздай, вилоятимизда 2 вилоят, 28 туман, шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт
мактабида ҳамда "Ўрдабаси", "Қиран", "Мақтарал", футбол клублари, "Биік-Қазығурт" аёллар футбол
бўлимлари фаолият юритиб, уларда 310 устоз 9370 бола билан машғулот ўтказмоқда. Бугунг суҳбат
футбол клуби ва унинг тарихи,муаммолари ва истиқболи ҳақида.
Қозоғистоннинг жанубида футбол тараққиётига илк қадам ўтган асрнинг қирқинчи йилларида
қўйилган. Аввал шаҳар биринчиликлари ўтказилиб, унда 10 жамоа қатнашган. Шу йилларнинг
сорбони "Цветмет", "Динамо", "Спартак", "Красное знамя" ва "Строитель" жамоалари бўлган.
Улардан "Металлург" йиллар давомида биринчиликни қўлдан бермай келган. Бу жамоаларда турли
йилларда Плясунов, Пехлеванида, Магай, Никонов, Егоров, Полосухин каби таниқли футболчилар
ўйнашиб, кейинчалик улар касбий футбол жамоаларига таклиф этилган. 1960 йили Шимкентнинг
"Енбек", 1981 йилдан бошлаб – "Металлург" жамоаси "Б" синфида СССР биринчилиги ўйинларига
таклиф этилгани ҳам бир тарих. 1966 йили бу жамоа Ўрта Осиё ва Қозоғистон биринчилигида
иккинчи ўринни эгаллаган. 1968 йили эса "Б" синфидаги муваффақиятлари учун ва 30 000 ўринлик
Марказий стадионнинг фойдаланишга берилиши муносабати билан "Металлург" СССР
чемпионатининг 2-гуруҳ "А" синфида ўйнай бошлади. СССР чемпионатидаги ўйинларда
ҳамюртларимиз Г. Ибрагимов, С.Апостолиди, К.Ордабаев, Алтухов, ака-ука Чуркинлар, А.Оврах,
А.Шапран, А.Максимов, Б.Баймухамедов ва бошқалар "Спартак" Москва ва "Қайрат" Алмати,
"Пахтакор" Тошкент, "СКА" Ростов жамоалари ва СССР терма жамоаларида тўп суришган. Ҳозирги
кунда мактаб битирувчилари Қозоғистон Республикасининг футболдан Премьер-лигаларида ўйин
кўрсатиб келишмоқда. Шунингдек, мактаб битирувчилари олис ва яқин чет эл футбол жамоаларига,
жумладан, Германия, Грекия,Финландия, Венгрия, Россия, Украина, Ўзбекистон жамоаларида тўп
суришмоқда. Мактаб битирувчилари республика ва халқаро даражада ўтказилган нуфузли
мусобақаларда иштирок этишиб, совринли ўринларни қўлга киритишмоқда. Шу кунларда мактаб
битиирувчиларидан Самат Ўтарбаев, Бақдаулет Қўжабаев, Мухтар Мухтаров, Қафур Суинбаев,
Талғат Адирбаев, Азат Нургалиев, Қайрат Аширбеков, Улар Жақсибеков, Еркебулан Тунғишбаев,
Мардан Тўлебеклар Шимкентнинг "Ўрдабаси" футбол клуби таркибида тўп суришса, Т.Закиров,
А.Ермекули, А. Пазилхан, М.Куат, Х.Султанов, Д.Абилов, А.Манекеев, С.Шамши, З.Нариман, У. Диас,
А.Миятбек, А.Қайқибасовлар ушбу футбол клубида ўйнаш учун тайёргарлик кўришмоқда.
"Ўрдабаси" футбол клуби 2002 йилнинг декабрида вилоятнинг шу пайтдаги ҳокими Б.
Жилқишииевнинг қарори билан ташкил қилинган. Биринчи йили Қозоғистон Республикаси 12-
чемпионатининг олий лига жамоалари ўртасидаги ўйинларда қатнашган. 2011 йили бу жамоа
Қозоғистон Кубоги, 2012 йили Қозоғистон Суперкубоги соҳиби бўлган. 2014 йили "Ўрдабаси" спорт
клуби "Европа лигаси-2015" га йўлланма олган. Ўйинларни Қажимуқан номли Марказий стадионда
ўтказади (1969 йили қурилган).
Юртимиз мустақиллик олганидан бери эса А.Мокин, О. Воскобойников, А.Тетушкин, Б.Енсебаев,
К.Аширбеков, Т.Нусербаев, Г.Суинбаев, Ф.Ирисметов, У.Асанбаев, М.Мухтаров, А.Нургалиев,
Е.Фильчаков, Е.Тунгишбаев, Б.Кожабаев, С.Шамши, А.Манекеев, Ж.Елеусин, Ж.Эргашев,
К.Султанов, Э.Абилов, Б.Рисбеков, Ш.Саменов, Ш.Бекхан, О.Акимбеков, С.Турғинбай каби
"Ўрдабаси" клубининг футболчилари Қозоғистон Республикасининг Миллий терма жамоасида ўйин
кўрсатиб, жануб футболининг фахрига айланишган.
Саид НОСИР.
|